date
views 2 911

Россия Ўзбекистоннинг солиқ тизимини такомиллаштириш учун 8 млн доллар сарфлайди

Россия Ўзбекистоннинг солиқ тизимини такомиллаштириш учун 8 млн доллар сарфлайди
Россиянинг Федерал солиқ хизмати Ўзбекистоннинг солиқ тизимини такомиллаштириш учун 515 млн рубль (8 млн доллардан кўпроқ) сарфлайди. Бу ҳақда The Insider нашрига таяниб Kun.uz маълум қилди.

Россиянинг давлат харидлари порталидаги бу билан боғлиқ тендерга “ГосЗатрати” бирлашмаси биринчи бўлиб эътибор қаратган.

Россия Ўзбекистонга “солиқ маъмурчилиги тизимини ривожлантириш, жумладан мол-мулкка солиқ солишни такомиллаштириш ва солиқ тўловчилар билан ишлаш тизимини яратиш мақсадида” Ўзбекистонга бепул техник ёрдам кўрсатади.

Россия давлат мулкини бошқариш федерал агентлигига тегишли “Главний Научно-Исследовательский Вичислительный Центр” АЖ лойиҳанинг ягона ижрочиси бўлган.

Аввалроқ Федерал солиқ хизмати Михаил Мишустин Ўзбекистон ва Россия солиқ тизимини модернизация қилиш бўйича қўшма лойиҳани бошлаётганини маълум қилган. Мишустин ўшанда беғараз ёрдам кўрсатилиши ҳақида сўз очмаган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Россия Ўзбекистоннинг солиқ тизимини такомиллаштириш учун 8 млн доллар сарфлайди