Тошкент метросида рекорд: 1,2 миллиондан ортиқ йўловчи ташилди

1 дақиқа ўқиш523
Тошкент метросида рекорд: 1,2 миллиондан ортиқ йўловчи ташилди

28 сентябрь куни Тошкент метрополитенида тарихий натижа қайд этилди. Шу куни пойтахт метроси хизматларидан 1 миллион 200 минг 124 нафар йўловчи фойдаланди. Бу кўрсаткич метрополитен тарихидаги янги рекорд сифатида қайд этилди.

Муҳим натижани нишонлаш мақсадида метро маъмурияти 1 миллион 200 мингинчи йўловчини ҳам алоҳида эътироф этди. Рекордли кўрсаткичга тўғри келган йўловчига эсдалик совғаси топширилди.

Шунингдек, унга бир йил давомида жамоат транспортидан бепул фойдаланиш имконини берувчи махсус транспорт картаси тақдим этилди.

Қайд этилишича, бир кунда 1,2 миллиондан ортиқ йўловчининг метро хизматларидан фойдаланиши пойтахт жамоат транспорти тизимида метронинг аҳамияти юқори эканини кўрсатади.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?