Чемпионлар қайтди: Тошкентда шахматчиларни юзлаб мухлис тантанали равишда кутиб олди

1 дақиқа ўқиш144
Чемпионлар қайтди: Тошкентда шахматчиларни юзлаб мухлис тантанали равишда кутиб олди

Самарқандда ўтказилган 46-Жаҳон шахмат олимпиадасида мутлақ чемпионликни қўлга киритган Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзолари Тошкентда катта тантана билан кутиб олинди.

Чемпионларни пойтахтдаги “Шимолий” вокзалида юзлаб мухлислар, ёшлар, шахмат ишқибозлари, оммавий ахборот воситалари ва кенг жамоатчилик вакиллари қарши олди. Тадбир тунги вақтда ўтказилганига қарамай, спортчиларни қутлаш учун вокзалга кўплаб фуқаролар йиғилди.

Тантана давомида чемпионлик кубоги ва Ўзбекистон байроғи алоҳида эътибор марказида бўлди. Мухлислар миллий терма жамоа аъзоларини олқишлар билан кутиб олиб, уларнинг тарихий натижасини муносиб нишонлади.

Қайд этилишича, мазкур ғалаба Ўзбекистон шахмати учун муҳим натижалардан бири бўлди. Терма жамоа аъзолари эришган ютуқ мамлакатда шахматга бўлган қизиқиш янада ортишига хизмат қилиши кутилмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?