
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 13 августдан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қуйидаги қийматини белгилади.
Унга кўра, 1 АҚШ доллари 8882,00 сўмга тенг.
1 евро 9928,30 сўмни ташкил этади.
1 рубль эса 2,53 сўмга қимматлашиб, 136,38 сўмга тенг бўлиб турибди.
10 августда Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини белгилаган, унга кўра, 1 АҚШ доллари душанба куни эълон қилинган курсга нисбатан 177,13 сўмга кўтарилган ва 1 доллар 8882,00 сўмга етганди.
Эслатиб ўтамиз, валюта қийматини белгилаш чоғида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар