Ўзбекистон Республика валюта биржасида 29 август кунги савдолар натижасида сўм 1 АҚШ долларига нисбатан қадрсизланди. Бундан валюта биржасидаги маълумотлар дарак беряпти.
Хусусан, 28 август кунги савдоларда 1 АҚШ доллари 9382 сўмдан сотилган бўлса, 29 августда бу кўрсаткич 1 АҚШ долларига 9403 сўмни ташкил этди. Шу тариқа, биржада доллар курси илк марта 9400 сўмлик нуқтадан ўтди.
29 август куни биржада савдолар ҳажми 97,89 млн долларни ташкил қилди. Бир кун аввал - 28 август куни ушбу кўрсаткич 107,74 млн долларга тенг бўлганди.
Бундан олдин сўм июль ойида мустаҳкамланганди, ўшанда 1 АҚШ доллари учун 8659 сўмдан сотилган, сўнг энг юқори кўрсаткичга кўтарилди ва 20 августда 1 АҚШ доллари учун 9384 сўмдан савдо қилинди. Савдолар ҳажми 154 миллион долларгача кескин ўсди - бундай ҳолат июнь ойидан бери содир бўлмаган.
20 август куни Марказий банк валюта курслари энди бозорда мустақил шаклланиши ҳақида маълум қилди.
«Марказий банк томонидан валюта учун белгиланган 0.5 фоизли курс тебраниши бекор қилинди. Бу фарқ энди валюта сотувчилар ва сотиб олувчилар томонидан белгиланишига қарор қилинди. 0,5 фоизли чегирманинг борлиги валюта бозори иштирокчилари манфаати учун зид, деган қарорга келинди», - дея айтиб ўтди Марказий банк раиси Мамаризо Нурмуратов. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди