Фото: Транспорт вазирлиги ахборот хизмати
Жорий йилнинг 22 июль куни видеоконференцалоқа шаклида Ўзбекистон, Афғонистон ва Эрон вакиллари иштирокида транспорт соҳасидаги алоқаларни ривожлантириш, учала томон учун бирдек манфаатли бўлган истиқболли лойиҳаларни рўёбга чиқариш масалаларига бағишланган учрашув бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ахборот хизмати хабарига кўра, йиғилишда Ўзбекистон томонига транспорт вазири Элёр Ғаниев, Афғонистон томонига мамлакат транспорт вазири Ямо Шамс, Эрон томонига эса мамлакатнинг йўл ва шаҳарсозликни ривожлантириш вазири Муҳаммад Исломи раҳбарлик қилди.
Онлайн мулоқот шаклида ташкил этилган учрашувда Ўзбекистон транспорт вазири Элёр Ғаниев бугун дунёда кузатилаётган коронавирус пандемияси сабаб давлатлар ўртасидаги иқтисодий алоқалар жиддий равишда мураккаблашиб бораётганини, мазкур вазиятда мамлакатлар ўртасида транспорт соҳасидаги ҳамкорлик алоқаларини янада фаоллаштириш ва мавжуд муаммоларни бартараф этиш юзасидан қўшма қарорлар қабул қилиш зарурлигини даврнинг ўзи тақозо этаётганини алоҳида қайд этиб ўтди.
Таъкидланишича, бошқа давлатлар ўртасидаги юк ташиш ҳажми пасайиши кузатилаётган бир даврда Афғонистон йўналишида юк ташувлар ҳажми умумий динамикаси барқарор ўсиш суръатларини намоён этмоқда. Жумладан, жорий йилнинг январь-июнь ойлари давомида темир йўл транспорти орқали Афғонистондан ва Афғонистонга юк ташувлари ҳажми 2,5 млн. тоннани ташкил этди. Бу 2019 йилнинг мос даврига нисбатан 50,6 фоиз ўсишга эришилганини англатади.
Айнан шунинг учун ҳам халқаро ҳамжамият Афғонистон ҳудудида амалга оширилаётган транспорт коридорларини ривожлантириш билан боғлиқ инфратузилма лойиҳаларига катта қизиқиш билдирмоқда. Айни шу жиҳатлардан келиб чиққан ҳолда учрашувда трансафғон темир йўлининг қурилиш масаласи ҳамда “Шимол-Жануб” транспорт коридори доирасида Эроннинг “Чохбохор” порти имкониятларидан унумли фойдаланиш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.
Шунингдек, учрашувда томонларнинг транзит потенциалини янада ривожлантиришда мавжуд қатор муаммолар хусусан, тариф масалалари, юк ташувлар хавфсизлигини таъминлашга қаратилган TIR тизимидан тўлиқ фойдаланиш, истиқболда электрон TIR тизимини жорий этиш ва давлатлар чегараларидаги божхона инфратузилмаларини яхшилаш каби масалаларни ҳамкорликда ҳал этиш чораларини кўриш бўйича фикр алмашилди.
Томонлар мавжуд муаммоларни ҳал этиш, давлатлар ўртасида юк ташиш ва транзит қилиш учун қулай шарт-шароитларни яратиш масалаларини тартибга солувчи янгиланган халқаро ҳужжатни имзолаш зарурлигини алоҳида қайд этиб ўтишди. Шу муносабат билан Эроннинг йўл ва шаҳарсозликни ривожлантириш вазири Муҳаммад Исломи ҳамкорликдаги лойиҳаларни давом эттириш мақсадида давлатлар ўртасида махсус ишчи гуруҳини ташкил этиш ва транспорт соҳасидаги муносабатларни тартибга солувчи янги битим имзолашни таклиф қилди. Томонлар янги ҳужжатни шакллантириш учун уч томонлама экспертлар кенгашини ташкил этишга келишиб олишди.
Музокаралар давомида Ўзбекистон томони Эрон – Афғонистон – Ўзбекистон йўналишида илк автокарвонни ташкил этиш таклифини билдирди. Ушбу автокарвоннинг ташкил этилиши йўналиш бўйлаб юзага келиши мумкин бўлган муаммолар бўйича тасаввурга эга бўлишга ва уларнинг ечими юзасидан аниқ чораларни кўришга имконият яратади. Мазкур таклиф Афғонистон ва Эрон томонидан ҳам маъқулланди.
Эрон томони айнан мазкур йўналишда мультимодал транспорт коридорини ташкил этиш давлатлар ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқаларнинг янада ривожланишга катта туртки беришини алоҳида қайд этиб ўтди. Муҳаммад Исломи шунингдек, 2021 йилда Эрон томони Чохбохор портидан мамлакатнинг Захедон шаҳригача темир йўл қуриб битказилиши ва ишга туширилишини бу эса ўз навбатида давлатлар ўртасида юк ташувлар ҳажмининг ортишига ҳисса қўшишини таъкидлаб ўтди.
Афғонистон транспорт вазири Ямо Шамс давлатлар ўртасидаги транспорт ва транзит алоқаларини ривожлантиришга ва бу борадаги ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқишга қаратилган лойиҳаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга тайёрлиги билдирди. Эрон – Афғонистон – Ўзбекистон йўналишида илк мультимодал автокарвонни ташкил этиш ва бу жараёнда хавфсизлик масалалари Афғонистон ҳукумати томонидан тўлиқ таъминланишини таъкидлаб ўтди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди