Ўзбекистон билан 2021 йилнинг январь—сентябрь ойларидаги ташқи савдо айланмаси энг юқори бўлган 10 та давлат номи маълум бўлди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси ахборот хизмати хабар қилди.
Маълум бўлишича, Ўзбекистоннинг ташқи савдодаги энг йирик ҳамкори — Хитой. Икки давлат ўртасидаги савдо айланмаси ҳажми 5,4 миллиард долларни (экспорт – 1,8 миллиард, импорт – 3,6 миллиард) ташкил этган. Кейинги ўринда 5,1 миллиард доллар (экспорт – 1,5 миллиард, импорт – 3,6 миллиард) савдо айланмаси билан Россия қайд этилган. Кучли учликни Қозоғистон 2,8 миллиард доллар (экспорт – 840 миллион, импорт – 2 миллиард) билан якунлаган.
Кейинги ўринларни қуйидаги давлатлар эгаллаган:
Туркия (савдо айланмаси – 2,4 миллиард, экспорт – 1,3 миллиард, импорт – 1,2 миллиард доллар);
Жанубий Корея (савдо айланмаси – 1,4 миллиард, экспорт – 37 миллион, импорт – 1,3 миллиард доллар);
Қирғизистон (савдо айланмаси – 682 миллион, экспорт – 562 миллион, импорт – 120 миллион доллар);
Германия (савдо айланмаси – 560 миллион, экспорт – 45 миллион, импорт – 515 миллион доллар);
Туркманистон (савдо айланмаси – 491 миллион, экспорт – 137 миллион, импорт – 354 миллион доллар);
Афғонистон (савдо айланмаси – 489 миллион, экспорт – 487 миллион, импорт – 2 миллион доллар);
Украина (савдо айланмаси – 451 миллион, экспорт – 142 миллион, импорт – 309 миллион доллар).
Эслатиб ўтамиз, 2020 йил дастлабки 9 ойи учун Ўзбекистоннинг ташқи савдодаги энг йирик ҳамкорлари маълум қилинганди. Ундан ҳозирги рейтингда мавжуд бўлмаган Тожикистон ҳам ўрин олган эди. Айни дамда унинг ўрнида топ-10 таликдан Украина жойлашган.
Ўзбекистоннинг 2021 йил январь–сентябрь ойларидаги ташқи савдо айланмаси 28,2 миллиард долларга тенг бўлган. Бунда экспорт – 10,3 миллиард, импорт – 17,9 миллиард, пассив ташқи савдо баланси – 7,6 миллиардни ташкил этган. Кўрсаткич 2020 йилнинг мос даври билан солиштирганда 800 миллион долларга ошган. Ўшанда ташқи савдо айланмаси 27,4 миллиард долларни ташкил этганди. 2019 йилда бу кўрсаткич 31,1 миллиард долларни кўрсатган. Бу 2020 йилга нисбатан 3,7 миллиард долларга, 2021 йилга нисбатан 2,9 миллиард долларга кўп. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)