“Толибон” ҳаракати тузган Афғонистон муваққат ҳукумати Ўзбекистон олдидаги электр энергия бўйича қарздорликни тўлиқ узиш мажбуриятини ўз зиммасига олди. Бу ҳақда Ўзбекистон бош вазири ўринбосари, инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов маълум қилди.
“Биз муҳокама ўтказдик, муваққат ҳукуматнинг энергетика йўналиши бўйича масъул вакиллари, “Афғонистон электр тармоқлари” [ЭКА] компанияси вакиллари бўлди. Вазият имкон бериши билан - ҳозирда бу мамлакатда банк тизими фаолияти ва муваққат ҳукуматнинг тан олиниши билан боғлиқ масалалар бор, ЭКАдаги ҳамкорлар мавжуд қарзни зудлик билан узади. Аммо бунга қарамасдан, биз электр энергия етказиб беришда давом этамиз”, – деди у россиялик журналистларга берган интервьюсида.
Умурзоқовнинг сўзларига кўра, Тошкент Кобулга электр етказиб беришни бир соатга ҳам тўхтатмади, Афғонистон Ўзбекистондан эҳтиёжига мувофиқ электр энергиясини тўлиқ ҳажмда олмоқда.
16 октябр куни Термиз шаҳрида Ўзбекистон ва Афғонистон делегацияларининг ишчи учрашуви бўлиб ўтганди.
Хабар қилинишича, музокаралар чоғида савдо-иқтисодий алоқалар, чегара хавфсизлигини таъминлаш, энергетика, халқаро юк ташиш ва транзит соҳасидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинган. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)