Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилда Ўзбекистонда янги хорижий капитал иштирокидаги компаниялар сони бўйича Туркия биринчи ўринни эгаллади. Ўтган йилларда бу бўйича Хитой етакчилик қилаётган эди.
2021 йилда турк капитали иштирокида 407 янги корхона ташкил қилинди. Иккинчи ўринда Россия (356 корхона), учинчи ўринда Хитой (266) қайд этилган.
Умумий сон бўйича ҳамон Россия етакчилик қилмоқда — 2 309 корхона. Иккинчи ўринда Хитой (1 927), учинчида — Туркия (1 882).
Нима учун айнан Туркия?
Туркия иқтисодиёти сўнгги йилларда иқтисодий инқироз туфайли қийинчиликларни бошдан кечирмоқда. Турк тадбиркорлари халқаро бозорларга чиқиш орқали буни қоплашга ҳаракат қилмоқда.
Яқинда Туркияда инфляция 20 йил ичида энг юқори даражага кўтарилди. Январь ойи охирида ушбу давлат президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон мамлакат аҳолисини давлат банкларидан кредит олишга чақирган эди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Анчелотти: “Реал”да катта хатога йўл қўйдим. Бу менга катта дарс бўлди