Ўзбекистонда қайси давлатларнинг капитали иштирокидаги корхоналар сони кўп экани маълум қилинди. Давлат статистика қўмитаси тегишли хабар билан чиқди.
Қўмита маълумотларига кўра, 2022 йилнинг 1 февраль ҳолатига республикада рўйхатдан ўтган хорижий капитал иштирокидаги корхона ва ташкилотлар сони 13,8 мингтани ташкил этиб, улардан 13,4 мингтаси фаолият юритмоқда.
Қайд этилишича, фаолият кўрсатаётган хорижий капитал иштирокидаги корхоналар сони ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1 474 тага ошган.
Ўзбекистонда хорижий капитал иштирокида фаолият кўрсатаётган корхоналар сони энг юқори бўлган давлатлар орасида Россия етакчилик қилмоқда – 2 313 та корхона.
Хорижий капитал иштирокидаги корхоналар сони бўйича кейинги ўринлардан Хитой (1 948 та) ва Туркия (1 912 та) жой олди.
Шунингдек, Қозоғистон капитали иштирокида фаолият кўрсатаётган корхоналар сони 1 071 тани ташкил этди, Корея иштирокидаги корхоналар сони 900 тага тенг.
Маълумот учун, 2021 йил январь-октябрь ойларида республикада хорижий капитал иштирокида янги ташкил этилган корхоналарнинг давлатлар кесимида сони бўйича Туркия етакчилик қилганди (321 та).
Хорижий капитал иштирокидаги янги корхоналар сони бўйича кейинги ўринлардан Россия (296 та) ва Хитой (219 та) жой олди. Корхоналар рўйхатида Қозоғистон (166 та) ҳамда Корея (80 та) бор эди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”