1 862
Президент қарори: Хотин-қизларга 10 млн сўмгача субсидия, 35 млн сўмгача имтиёзли кредит
Президентнинг «2022-2024 йилларга мўлжалланган «Бизнес аёллар» давлат дастурини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори лойиҳаси муҳокамага қўйилди.
Таъкидланишича, тадбиркорлик ва ўзини ўзи банд қилиш фаолиятини бошламоқчи бўлган ишсиз, шу жумладан «Темир дафтар», «Аёллар дафтари» ва «Ёшлар дафтари»га киритилган хотин-қизларга фаолиятини бошлашга керак бўлган асбоб-ускуна, меҳнат қуролларини харид қилиш учун 7 миллион сўмгача бўлган субсидиялар миқдори 10 миллион сўмгача оширилади.
Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш жамғармаси томонидан «Ҳар бир оила-тадбиркор» дастури доирасида хотин-қизлар кредит олишда суғурта полиси тўловини қоплаб бериш ва меҳнатга лаёқатли ногиронлиги бўлган хотин-қизларни иш билан таъминлаган иш берувчилар учун 6 ой давомида ҳар ойда базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 бараваридан кам бўлмаган миқдорда субсидиялар ажратиш тартиби жорий этилади.
Шунингдек, «Ҳар бир оила-тадбиркор» дастури доирасида хотин-қизларга ўз томорқасида гул ва мева-сабзавот етиштириш учун иссиқхона қуриш, чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик ва асаларичиликни йўлга қўйиш учун ҳоким ёрдамчилари тавсияси асосида 35 миллион сўмгача имтиёзли кредитлар ажратилиши белгиланмоқда. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Родри "Олтин тўп" учун сўровномада кимга овоз бергани маълум бўлди