12:57 / 29.04.2022
803

Ўзбекистонда муаллифлик ҳуқуқини бузаётган сайтларнинг реестри ишга туширилади

Ўзбекистонда муаллифлик ҳуқуқини бузаётган сайтларнинг реестри ишга туширилади
“Интеллектуал мулк соҳасини янада ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди.
Давлат божхона қўмитаси Интеллектуал мулк объектларининг божхона реестрига киритилган товар белгилари бўйича қонунчилик талаблари бузилиши ҳақида хабар беради.

Интеллектуал мулк ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича техник жиҳатдан тартибга солиш ва соҳадаги қонунчилик талабларига қатъий риоя этилиши Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ва Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги томонидан амалга оширилади.

2022 йил 1 августдан қуйидаги текшириш ва ўрганишлар Адлия вазирлигининг “Саноат мулки муҳофазаси портали”дан фойдаланган ҳолда амалга оширилади:
  • сертификациялаш органлари томонидан сертификатлаштириш жараёнидаги қўлланилган ном, қадоқлар ва бошқа реквизитларда интеллектуал мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни ўрганиш ва текшириш;
  • Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги томонидан дорилар, тиббий буюмларни рўйхатидан ўтказишда интеллектуал мулк объектларига бўлган ҳуқуқларга риоя этилганлигини текшириш.

2022 йил 1 июнгача сертификациялаш билан шуғулланувчи барча органлар “Саноат мулки муҳофазаси портали”га бепул уланиши мумкин.

2022 йил 1 сентябрдан “Ягона дарча” божхона тизими орқали интеллектуал мулк объектларини Реестрга киритиш тўғрисидаги аризаларни электрон юбориш ва ариза ҳолатини онлайн кузатиб бориш ҳамда натижаси бўйича аризачиларни хабардор қилиш тартиби йўлга қўйилади.

2023 йил 1 январгача интеллектуал мулк объектларининг аукцион савдосини ўтказадиган “Интеллектуал мулк – барча учун” махсус интернет-аукцион савдо платформаси ишлаб чиқилади.

2022 йил 1 октябргача интернетда муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқларни бузган веб-сайтлар тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олувчи “Муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар соҳасидаги қонунбузилишлар реестри” ахборот тизими ишга туширилади.

Қарор билан 2022–2026 йилларда Ўзбекистонда интеллектуал мулк соҳасини ривожлантириш стратегияси ҳам тасдиқланди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонда муаллифлик ҳуқуқини бузаётган сайтларнинг реестри ишга туширилади