20:23 / 29.04.2022
2 034

Хонанда Имрон илк марта ота бўлди

Хонанда Имрон илк марта ота бўлди
Хонанда Имрон 27 апрель куни қиз фарзандли бўлди. У қизига Софиясултон деб исм қўйди. Бу ҳақда Имрон ўз Instagram саҳифасида маълум қилди.

«Ассалому алайкум, қадрдонлар! Аллоҳ менга қиз фарзанд берди. Ота бўлдим, Аллоҳга шукр! Қувончим чексиз. Хуш келдинг, қизим Софиясултон! Умринг узоқ, ризқинг бутун бўлсин!», — дея хабар қолдирди Имрон.

Маълумот учун, 2021 йилнинг 6 июлида Имронинг никоҳ тўйи бўлиб ўтганди. У Садаф исмли қиз билан оила қурган. Ёшларнинг никоҳ оқшоми Бухородаги «Мароқанд» ресторанида бўлиб ўтган. Орадан икки кун ўтиб, Имрон Тошкентдаги яқинлари учун ҳам тўй қилиб берган. Тўйда ўзбек эстрадасининг кўплаб вакиллари иштирок этганди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Хонанда Имрон илк марта ота бўлди