Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 4 май куни Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмон билан телефон орқали мулоқот қилди.
Етакчилар муқаддас Рамазон ҳайити билан бир-бирини самимий қутлаб, мамлакатларимизнинг биродар халқларига тинчлик-осойишталик, бахт-саодат, фаровонлик ва равнақ тиладилар.
Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди. Олий даражадаги музокаралар якунида қабул қилинган битимлар ва эришилган келишувларнинг амалга оширилиши батафсил муҳокама қилинди.
Амалий ҳамкорликни кенгайтириш, шу жумладан ўзаро савдо ҳажмини ошириш, саноат, энергетика, қишлоқ хўжалиги, транспорт соҳалари ва бошқа йўналишларда устувор кооперация лойиҳаларини илгари суришга алоҳида эътибор қаратилди.
Давлат раҳбарлари ҳудудлар ўртасидаги фаол мулоқотларни ва маданий-гуманитар алмашинувни давом эттириш зарурлигини таъкидладилар.
Ўзаро лойиҳалар ва кўп қиррали ҳамкорлик дастурларини жадаллаштириш учун икки мамлакат ҳукуматлари даражасида мунтазам учрашувлар ўтказиш ва мувофиқлашувни кучайтириш муҳим экани қайд этилди.
Бундан ташқари, минтақавий кун тартибининг долзарб жиҳатлари юзасидан фикр алмашилди, бўлажак икки ва кўп томонлама тадбирлар режаси кўриб чиқилди.
Ўзбекистон ва Тожикистон Президентларининг телефон орқали мулоқоти ҳар доимгидек ишонч ва дўстлик руҳида ўтда. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда