08:30 / 06.05.2022
921

Масжид таҳоратхонасида 4 нафар фуқаронинг буюмларини ўғирлаган шахс ушланди

Масжид таҳоратхонасида 4 нафар фуқаронинг буюмларини ўғирлаган шахс ушланди
Тошкент шаҳри Яккасарой туманида масжидга келган фуқароларни ўмариб юрган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда Тергов департаменти хабар қилди.

Қайд этилишича, 18 апрель куни соат 21:00 ларда муқаддам судланган П.Ш. (47 ёшли) ўзганинг мулкини яширин равишда талон-тарож қилиш мақсадида Яккасарой туманидаги «Усмон Бин Маъзун» масжидига кирган. Таҳоратхонада С.М. (31 ёшли), Р.З. (20 ёшли) ва У.Ў.га (22 ёшли) тегишли бўлган кийимларни яширин равишда эгаллаган. Масжиддан чиқиб кетаётган вақтида ушбу ҳудудда ўзининг хизматини олиб бораётган Яккасарой туман ИИО ФМБ ходимлари томонидан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан унга нисбатан Жиноят кодекси 25,169-модда 1-қисми (ўғриликка суиқасд) билан жиноят иши қўзғатилган.

Тергов давомида аниқланишича, П.Ш. 15 март куни ҳам ўзгалар мулкини яширин равишда талон-тарож қилиш мақсадида юқоридаги кўрсатилган масжидининг таҳоратхонасида С.Ш.га (26 ёшли) тегишли нархи 4 миллион сўмлик Samsung А51 телефон аппаратини яширин равишда эгаллаган. Сўнгра мазкур телефон аппаратини Яккасарой туманида жойлашган «Аския» деҳқон бозорига бориб 500 минг сўм пулга ўзига номаълум бўлган шахсга сотиб юборган.

Ҳолат юзасидан П.Ш.га нисбатан Жиноят кодекснинг 169-моддаси 3-қисми «а» банди (такроран ёки хавфли рецидивист томонидан ўғрилик) билан айблов эълон қилиниб, унга нисбатан «қамоққа олиш» тарздаги эҳтиёт чораси танланган. Ҳозирда тергов давом этмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Масжид таҳоратхонасида 4 нафар фуқаронинг буюмларини ўғирлаган шахс ушланди