
Фото: ИИБ ахборот хизмати
Қайд этилишича, 2022 йилнинг 6 май куни “Қора дори-2022” тадбири давомида четдан контрабанда йўли орқали кириб келаётган ҳамда транзит ташилаётган гиёҳвандлик воситаларини аниқлаш бўйича Хўжаобод туманининг Қирғизистон Республикаси билан чегара ҳудудида ўтказилган тезкор тадбир натижасида уюшган жиноий гуруҳ аъзолари қўлга олинган.
Хусусан, Фарғона вилоятида яшовчи М.А., Қўрғонтепа туманида яшовчи Б.С. ҳамда Ж.М.лардан ташкил топган жиноий гуруҳ аъзолари холис харидорга 1 килограмм “гашиш” гиёҳванд моддасини 9000 АҚШ долларига сотаётган вақтларида тадбир иштирокчилари томонидан ушланди.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан Хўжаобод тумани ИИБ томонидан дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.