9 май куни муносабати билан Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари хонадонида бўлган давлат раҳбари Яшнобод тумани Аҳмад Яссавий маҳалласида ташкил этилган “Уч авлод боғи”га ташриф буюрди.
Ҳудудда ташкил этилган инновацион бошқарув компанияси фаолияти билан танишув чоғида Шавкат Мирзиёев журналистлар билан ҳам суҳбатда бўлди:
“Бугунги байрам билан халқимизни, ҳар бирингизни табриклайман. Бугунги иссиқ ҳавода уруш қатнашчиларини овора қилмай, ўзимиз уйларига бориб хабар олганимиз яхши бўлди деб ўйлайман. Нафақат мен, барча раҳбарлар ҳам уруш қатнашчилари, нуронийларимизни зиёрат қилиб келишмоқда. Кўрдингиз, 98 ёшли фахрийимиз Аббос ота билан суҳбатлашдим. Берлингача борган отамизнинг ўзи бир жонли тарих.
Мана, маҳалла билан ҳам, боғ билан танишдингиз. Яна қайтариб айтаман – қилса бўлар эканку. Бугун жамиятимиз ўзгармоқда, бу халқимизга сезилмоқда. Лекин унутманг, бу биринчи қадамларимиз. Ҳар бир ҳаракатимиз халқимизни рози қилишга қаратилиши керак. Дунёдаги вазият, йирик давлатлардаги иқтисодий кўрсаткичлар, инфляция бизга ҳам таъсир қилмай қолмайди. Ғалла, нефть маҳсулотлари нархи ошяпти. Бу ҳам корхоналаримизга, тадбиркорларимиз фаолиятига жиддий синов бўлади.
Вазият шундай экан, белни маҳкам боғлаб, янада кўпроқ ишлашимизга тўғри келади. Сизлар ҳам оммавий ахборот воситалари вакиллари сифатида бизнинг мақсадларимизни халқимизга етказиб, ватанимиз тараққиётига ҳисса қўшяпсизлар. Мақсадимиз эса аниқ – халқимизни рози қилиш”, – деди президент. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда