Фото: Самарқанд вилояти ИИБ
Самарқандда пропан газ баллонида «опий» сақлаган гиёҳвандфурушлар қўлга олинди, баллондаги газ портлашидан олган жароҳат уларни фош қилди.
Тожикистон Республикасининг Душанбе ва Бохтар шаҳарларида яшовчи 1978 йилда туғилган Д.О. ҳамда С.С.лар пропан газ баллони ичига яширинча жойлаштирилган «опий» гиёҳвандлик моддасини Тожикистондан Ўзбекистонга олиб ўтишади ва сотиш мақсадида Ургут туманида яшовчи таниши, 1979 йилда туғилган М.Ф.нинг яшаш хонадонига келишган.
Улар пропан газ баллони ичидан гиёҳвандлик моддаларини олаётганида газ чақнаши оқибатида куйиб, туман шифохонасига боришади. Тез орада газ баллонида яна нималар борлиги маълум бўлади...
Ўтказилган текширувлар натижасида пропан газ баллони ичида целлофан пакетга ўралган 244,19 грамм «опий» гиёҳвандлик воситаси борлиги аниқланиб, процессуал тартибда ҳужжатлаштирилди.
Ҳозирда ушбу фуқароларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда