17:15 / 14.05.2022
1 376

Ўзбекистонда помидорнинг янги нави ихтиро қилинди

Ўзбекистонда помидорнинг янги нави ихтиро қилинди
Фото: Қишлоқ хўжалиги вазирлиги
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институтининг бир қатор селексионер олимларининг ўн йиллик самарали меҳнати натижасида очиқ майдон ва иссиқхонада етиштиришга мос помидор нави ихтиро қилинди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, ушбу навга «Универсал» номи берилган. Янги нав ўртапишар бўлиб, ўсув даври 120-122 кунни ташкил этади. Асосий поясининг узунлиги иссиқхонада 2,0-2,5 метр, очиқ майдонда 1,5-1,8 метргача етади, шохланиши ва баргланиши эса ўртача. Барги оддий, тўқ яшил, ўртача бурмали. Биринчи тўпгули 8-9 бўғинларда жойлашган. Меваси ясси юмалоқсимон, юзаси силлиқ, қизил. Помидор вазни 100-120 грамм, мева асоси кичик чуқурчали. Уруғхонаси 4-5 та. Дегустацион баҳоси 4,9 баллдан иборат.

Таркибида қуруқ модда миқдори 4,8 фоиз, умумий қанд 4,2 фоиз, аскорбин кислотаси 24,2 фоиз. Ҳосилдорлиги: иссиқхонада 15-18 килограмм/метр квадрат; очиқ майдонда 38-42 тонна/гектарни ташкил этди. Бу кўрсаткич бошқа навлардан 15-20 фоизга юқори дегани.

Фото: Қишлоқ хўжалиги вазирлиги
Таъкидланишича, «Универсал» навини республикада кенг жорий этиш, бирламчи уруғчилигини ўрнатилган тартибда ташкил этиш учун нав ҳужжатлар расмийлаштирилиб, Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш марказига Давлат реестрига киритиш учун ва Интеллектуал мулк агентлигига патентлаш учун тақдим этилган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонда помидорнинг янги нави ихтиро қилинди