Самарқанд вилояти Паст Дарғом туманида фолбин ва унинг қизини ўлдирган йигит ушланди. Бу ҳақда «Марказий студия» информацион дастурида маълум қилинди.
Қайд этилишича, фолбин йигитга «Сен яқинда ўласан. Агар 500 доллар берсанг, бир йўлини қилиб бераман» қабилида гап айтган. Гумонланувчи йигит 100 доллар келтирган, аммо у бу пул камлигини айтган. Шунда йигитнинг жаҳли чиқиб, фолбин ва унинг қизини ўлдириб қўйган.
«Болам бирор марта ичмаган, чекмаган. Бундай иш қилишига кўзим етмайди», — дейди онаси. Отаси эса ўғлининг тинмай ишлаши, кўчага чиқмаслиги, спиртли ичимлик ичмаслиги, биров билан урушадиган бола эмаслигини айтган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас