08:00 / 17.05.2022
4 681

Наманганда боғча тарбиячиси икки болани бирга ётқизиб, ўзи болалар каравотига ётиб олганига изоҳ берилди

Наманганда боғча тарбиячиси икки болани бирга ётқизиб, ўзи болалар каравотига ётиб олганига изоҳ берилди
Ижтимоий тармоқларда Наманган вилоятининг Поп туманида жойлашган 13-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотида боғча тарбиячиси икки нафар болани битта жойга ётқизиб, ўрнига ўзига ётиб олгани акс этган видеолавҳа тарқалди. Мактабгача таълим вазирлиги ҳолатга муносабат билдирди.

Қайд этилишича, видеодаги ҳодиса 2021 йилнинг 15 апрель куни тасвирга туширилган. Ҳолат юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилиб, тегишли чора кўрилган.

МТВнинг 2021 йилнинг 22 июнь куни берган маълумотига кўра, суриштирув чоғида видео 13-МТТ ҳамшираси Н.М. томонидан яширин тарзда ғайирли мақсадда ёзиб олингани аниқланган. У хонага аста кириб, айни ўша пайтда тарбияланувчи дам олиши учун ажратилган ўринларнинг бирида ётган ёрдамчи тарбиячи Д.Ҳ.нинг хатти-ҳаракатларини яширин тасвирга туширган.

Д.Ҳ. тўғрисидаги суриштирувга кўра, бу шахс муқаддам мазкур ташкилотда ёрдамчи тарбиячи бўлиб ишлаган, аммо ҳозирда тумандаги педагогика коллежи талабаси бўлгани боис жорий йилнинг 1 март кунидан ишдан четлатилган.

Ҳозирда ташкилот учун бегона саналувчи Д.Ҳ.га воқеа куни 13-сонли МТТ директори Н.Ж. томонидан ҳақиқатан ҳам санитария меъёрлари ва қоидаларига зид равишда бир кунга ўриндошлик асосида ишга рухсат берилган. Ташкилот директорининг бу хатти-ҳаракати учун тегишли мутахассислар томонидан бошқарма бошлиғи номига тушунтириш хати олинди ва интизомий чора қўлланган. Унинг фаолиятида йўл қўйилган хато ва камчиликларнинг бартараф этиш чоралари кўрилган.

Н.М. билан учрашиб, суҳбатлашиш имкони бўлмаган. Чунки у бир неча кун давомида сабабсиз равишда ишга келмаган, ишга жалб этиш учун яшаш манзилига бир неча марта чақирув хатлари жўнатилган. Унинг устидан ИИБга киритилган шикоят мазмунидаги мурожаат терговга қадар суриштирувда кўриб чиқилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Наманганда боғча тарбиячиси икки болани бирга ётқизиб, ўзи болалар каравотига ётиб олганига изоҳ берилди