Учувчи-космонавт Владимир Жонибековнинг 80 ёшга тўлиши муносабати билан Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев уни «Дўстлик» ордени билан мукофотлади.
«Ўзбекистон 24» телеканали берган хабарига кўра, бу борада давлат раҳбарининг тегишли фармони имзоланган.
Ўзбекистоннинг Россиядаги элчиси Ботиржон Асадов космонавтнинг Москва вилоятидаги хонадонида меҳмонда бўлиб, унга Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг табрик мактубини ўқиб эшиттириб, «Дўстлик» орденини топширди.
«Ҳурматли Шавкат Миромонович, менга бўлган эътиборингиздан миннатдорман. Мен ўзимнинг энг самимий саломларимни Ўзбекистонга – туғилиб ўсган Ватанимга, дўсту биродарларимга, менга билим, ҳаётий тажрибаларни берган Ватанимга йўлламоқчиман. Олижаноблик ва атрофдагиларга меҳр-оқибатли бўлиш бу ўзбек ҳалқига хос қадрият. Бу тарихий меросни асраб-авайлаш керак. Зеро, инсон учун ўзи туғилиб ўсган, улғайган юртдан кўра қадрдонроқ юрт бўлмаса керак. Мен Ўзбекистонимга фаровонлик ва омад тилайман», – дейди Жонибеков.
Маълумот учун, «Дўстлик» ордени Ўзбекистонда истиқомат қилувчи барча миллат ва элат вакиллари ўртасидаги дўстлик, ўзаро англашув ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш, Ўзбекистон халқининг бошқа мамлакатлар халқлари билан дўстлиги ва ҳар томонлама ҳамкорлигини ривожлантиришдаги улкан ютуқлари учун топширилади. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда