20:30 / 17.05.2022
1 031

Қидирувдаги транспорт воситалари хатлангач, қарздорлик тўлаб берилди

Қидирувдаги транспорт воситалари хатлангач, қарздорлик тўлаб берилди
Мажбурий ижро бюроси Сирдарё вилоят бошқармаси қидирув шўъбаси томонидан қарздор ва уларнинг мол-мулкларини ҳамда болаларни қидириб топиш борасида салмоқли ишлар амалга оширилмоқда.

Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонунга биноан туман-шаҳар бўлими давлат ижрочилари томонидан қарздор ва унинг мол-мулки турган жойи ҳақида маълумотлар бўлмаганда, уларни қидириш тўғрисида қарор қабул қилинади.

Жумладан, Бюронинг Гулистон шаҳар иш юритувида бўлган жиноят ишлари бўйича Гулистон туман судининг 09.12.2021 йилдаги қарорига кўра қарздор О.Мдан ундирувчи А.Бга 8 997 010 сўм моддий зарар етказилган бўлиб, ҳозирги кунга қадар ушбу қарздорликни тўлашдан бўйин товлаб келганлиги сабабли, ижро иши доирасида қарздорга тегишли ВАЗ-2106 русумли автотранспорт воситаси ва “МТЗ-80” техника воситаларига нисбатан 2022 йил 28 апрел куни қидирув эълон қилинган.

Бюронинг Сирдарё вилоят бошқармаси қидирув шўъбаси ходимлари томонидан тезкор қидирув тадбирлари давомида, ушбу автотранспорт воситалари Боёвут туманидан топилиб, етказилган 10.400.000 сўм моддий зарар тўлаб берилганлиги сабабли, қидирув ҳаракатлари тугатилиб, Қонуннинг 41-моддаси, 1-бандига асосан амалда ижро иши тамомланди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қидирувдаги транспорт воситалари хатлангач, қарздорлик тўлаб берилди