Пискент туманида ер майдонларини сотган фирибгар ва унинг шериклари бўлган кадастр бўлими ходимлари аниқланди. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Пискент туман бўлими томонидан «А.Г.» узумчилик ва боғдорчилик ширкатининг мурожаатига асосан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро Т.Т., Давлат кадастрлари палатасининг Олмалиқ шаҳар филиали мутахассиси А.Н. ва Пискент тумани филиали кадастр муҳандиси Б.Ш.лар ўзаро тил бириктириб, Пискент тумани ҳокимининг 2020-2021 йилдаги қарорига илова қилинган рўйхатни сохталаштириб, «А.Г.» ширкатига қарашли ер майдонларини фуқароларга 6-8 сотихдан 2 000 дан 15 000 АҚШ долларигача сотишиб, кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш учун яна 1-2 млн сўмдан пул олишиб, 14 нафар фуқаронинг жами 562,4 млн сўмини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганликлари аниқланган.
Текширув давомида, А.Н. ва Б.Ш.лар томонидан ўз айбига иқрор бўлиб, етказилган зарарни қоплаш учун тақдим қилган 13,1 млн сўми процессуал тартибда расмийлаштирилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) ҳамда 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади