Россиялик ўзбек миллиардери Алишер Усмонов ва бадиий гимнастика бўйича афсонавий мураббий Ирина Винер-Усмонованинг муҳаббат тарихи ҳақида кўпчилик билса керак. Билмаганлар учун қуйида шу ҳақда ҳикоя қиламиз.
Бу жуфтлик деярли ярим аср бирга бўлган, шундан 30 йилини никоҳ билан боғлаган. Уларнинг севги тарихи экранлаштиришга лойиқ. Иккови даставвал Тошкентдаги Спорт саройида учрашишади: Усмонов қиличбозликни ўрганишга борган, Винер гимнастика билан шуғулланган. Ўша пайтда ёш Алишер бир кўришда ёқтириб қоладию, лекин индамайди ва Москвага кетади. Уларнинг қайта кўришиши учун орадан бир неча йил ўтади.
«У пайтда уни танимасдим, лекин бир кўришда ёқтириб қолдим. У қалбимга бутун умрга муҳрланди. Иккита ҳаётимга деса ҳам бўлади», деб эслайди Алишер.
Ирина иш билан бўлиб, Москвага борганда улар кўчада тасодифан тўқнашади. Бу пайтда қиз турмуш қурган, бир ўғли ҳам бор эди.
«У мени ўзига ақли билан ром этганди. Ҳаётга бўлган кенг дунёқараши билан. Ўзининг санъат, спорт, адабиёт ва сиёсат ҳақидаги билимлари билан», дея хотирлайди Винер.
Ўқишни битиргач, Алишер Тошкентга қайтади. Ирина бу пайтда эридан ажрашгани учун уларнинг муносабатлари жиддийлаша бошлайди. Лекин 1980 йилда Алишерни порахўрликда, фирибгарликда ва ижтимоий мулкни ўзлаштиришда айблашади. Суд унга 8 йиллик қамоқ жазосини тайинлайди. 2000 йилда у оқланади, Ўзбекистон олий суди ишни уюштирилган, деб топади.
Лекин уларнинг муҳаббатига қамоқ ҳам рахна сололмайди. Алишер Иринага турмада севги изҳори қилади: унга ипак рўполча юборади. Бу ўзбек одатларига кўра, қизнинг қўлини ва дилини сўрашни англатади. 1986 йилда Усмонов яхши хулқи учун муддатидан аввал турмадан чиқади. Улар Москвага кўчиб кетишади ва 1992 йилда никоҳдан ўтишади.
«Афсуски, менинг тўйим бўлмаган. Мен кўрган тўйда осмон шифтдан, ер эса полдан иборат эди», дея эслайди Ирина.
Бири кам дунё деганларидек, миллиардер Алишер Усмонов шунча йиллик турмушда бирор фарзанд кўрмайди. Яккаю ягона жияни Тошкентдаги автоҳалокатда вафот этади. Лекин у Иринанинг биринчи турмушидан бўлган ўғли Антон Винерни ўз ўғлидек тарбиялайди, хорижда ўқитади, бизнесида ёрдам беради.
«Алишер жуда банд одам, мен ҳам бекор ўтирмайман. Лекин учрашганимизда роса гаплашамиз. Ресторанда кўп ёшларни кўраман, бир-бирига термулиб ўтиришади, гаплашадиган гапи йўқ», дейди Ирина.
Айни пайтда Алишер Усмонов 11,5 млрд. доллар даромади билан Россиянинг энг бой одамлари рейтингида 7-ўринда туради. У Халқаро қиличбозлик федерацияси президенти ҳисобланади. Унинг энг йирик активлари «Металлоинвест», «Удоканская медь», «Мегафон», AliExpress Russia ва «Аккерманн Цемент»дадир.
Ирина Винер эса афсонавий мураббий бўлиб, олимпия чемпионларини етиштирган. Уларнинг орасида Алина Кабаева, Маргарита Мамун, Евгения Канаевалар бор. Шунингдек, у Бутунроссия бадиий гимнастика федерацияси президенти ҳамдир.
Бу икки жуфтлик бор ҳаёти давомида бир-бирини қўллаган, ёрдам берган, аммо негадир энди йўллари айро тушмоқда. Усмонов ва Винер кеча ажрашишга ариза берган. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади