06:00 / 21.05.2022
946

Тошкентда энди йўловчилар автобуснинг олд эшигидан чиқиб, орқа эшигидан тушади

Тошкентда энди йўловчилар автобуснинг олд эшигидан чиқиб, орқа эшигидан тушади
Тошкент шаҳридаги жамоат транспортларига чиқиш-тушишда янгича тартиб ўрнатилди. Бу ҳақда «Тошшаҳартрансхизмат» хабар қилди.

Қайд этилишича, эндиликда йўловчилар автобус (электробус) салонига унинг олд эшигидан чиқади. Ҳайдовчининг ёнида ўрнатилган махсус валидатор ва қурилма орқали йўл ҳақи учун тўловни амалга оширади. Шундан сўнг салон ичкарисига киради ҳамда транспортдан тушаётганда орқа эшиклардан фойдаланади.

«Ушбу қоида йўловчиларимизга қулайлик яратиш ва транспорт маданиятини шакллантириш мақсадида жорий этилмоқда», — дейилади хабарда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда энди йўловчилар автобуснинг олд эшигидан чиқиб, орқа эшигидан тушади