Давлат хавфсизлик хизматининг Сирдарё вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан вилоят божхона ҳамда ички ишлар бошқармалари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган.
Натижада ноқонуний майнинг фермалар фаолиятига чек қўйилган. Хусусан, Гулистон шаҳрида яшовчи муқаддам судланган шахс вилоят марказидаги нотурар бинолардан бирини ижарага олган. У ерда яширин равишда электр тармоғига уланган ҳолда майнинг қурилмаларидан фойдаланган.
Оқибатда давлатга қарийб 532 млн. сўм етказилган. Текширув давомида 19 та майнинг қурилмаси ва бошқа мосламалар ашёвий далил сифатида олинган.
Шунга ўхшаш яна бир ҳолатда эса Тошкент шаҳрида яшовчи фуқаро Гулистонда яшовчи ва отасига тегишли МЧЖ биносида майнинг қурилмаларини ўрнатган ҳолда 40 минг доллар миқдорида криптовалюта ишлаб чиқаргани аниқланган. Текширув давомида электр энергиясига пул тўламасдан, давлатга 134 млн. сўмдан ортиқ зарар етказган. 148 та майнинг қурилмаси мусодара қилинган. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади