09:57 / 23.05.2022
1 738

Тошкентда эркак 17 ёшли қизга тегажоғлик қилишга уринди

Тошкентда эркак 17 ёшли қизга тегажоғлик қилишга уринди
Ижтимоий тармоқларда ёш қизга нисбатан эркак киши тегажоғлик қилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ҳолатга муносабат билдирди.

Қайд этилишича, 17 май куни соат 14:00 атрофида Юнусобод туманида К.М. (17 ёшли) уйига қайтаётганида эркак киши орқасидан келаётганини пайқаб қолган. К.М. қадамларини тезлатган ва уйи йўлагига югуриб кирган, эркак ҳам унинг орқасидан кирган. Қиз бақириб юборган, шундан сўнг эркак номаълум томонга қочиб кетган.

Ҳозирда мазкур факт юзасидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда. Натижалари бўйича қонуний чора кўрилади.

Воқеа жабрланувчисининг «Немолчи»га маълум қилишича, гумонланувчининг тахминий ёши 50 атрофида.

«Уйим яқинидаги дўкондан қайтаётганимда бирдан ортимдан кузатиб келаётган эркакни пайқадим. Хавотирлана бошладим, аммо тезроқ уйимга етиб олишга ҳаракат қилдим. Кўп қаватли уйнинг кириш эшиги олдигача тақиб қилди. Хаёлимда балки бу қўшниларнинг танишидир, деган фикр келди, аммо кейинги ҳаракатлардан нимадир бошқача эканини пайқадим.

Зиналар бўйлаб кўтарилаётган пайтим эркак менга ҳужум қилди, танамнинг пастки қисмидан ушлаб, ортга тортқилай бошлади. Бақиришни бошладим, орқага қайрилиб, уни ура кетдим. Ҳаммаси биринчи қаватнинг ўзидаёқ содир бўлди.

У бирдан қўлидаги пакетларни ташлаб, қочиб қолди. Видеодан кўриш мумкин, мен ташқарига югуриб чиқиб, қўшниларни ёрдамга чақирдим. Қўрққанимдан йиғлаб юбордим.

Ўша куниёқ инспекторнинг олдига бордим, аммо у иш жойида йўқ экан. Мени маҳалладаги камераларни кўришга жўнатишди. Камераларнинг бирини чанг тўсиб қолган экан. Бошқаси қўшнилардан бирининг кузатув мосламаси бўлиб, менга ҳолат акс этган видеолавҳани беришди
», — дейди қиз.

Унинг айтишича, у ҳолат юзасидан арз қилиш мобайнида органларнинг қанчалик даражада «қаттиқ» ишлашини тушунган.

Қиз фуқаролардан бирор ким гумонланувчини таниса, хабар қилишини сўраб, барчани огоҳликка чақирган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда эркак 17 ёшли қизга тегажоғлик қилишга уринди