1 046
Самарқандда уч нафар фуқаро омборхонада 610 туп марихуана парваришлаб келгани аниқланди
Фото: Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси
Самарқанд вилоятининг Паст Дарғом ва Пайариқ туманларида гиёҳвандлик воситаларини етиштирган жиноий гуруҳ аъзолари ушланди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси хабар қилди.
Қайд этилишича, Самарқанд вилояти ИИБ ҳамда ДХХ тезкор тадбир ўтказилган. Тадбир давомида Паст Дарғом туманида яшовчи М.А. (1976 йилда туғилган) цемент сақлаш омборхонасидаги 4 сотих ер майдонида 610 туп марихуана гиёҳванд воситаларини парваришлаб келаётгани аниқланган. У бу ишни Паст Дарғом туманида яшовчи Х.Б. (1992 йилда туғилган) ҳамда Тошкент шаҳрида яшовчи Р.А. (1984 йилда туғилган) билан биргаликда амалга оширилган.
Фото: Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси
Яна бир ўтказилган тадбирда эса Пайариқ туманида яшовчи А.А. (1970 йилда туғилган) яшаш хонадони текширилган. Натижада 103 туп кўкнори гиёҳванд ўсимлигини парваришлаб келингани аниқланиб, ҳужжатлаштириб олинган.
Ҳолат юзасидан ушбу шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади