
Скрин: Видеодан кадр
Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳрида икки нафар мактаб ўқувчиси 50—60 ёшлардаги эркакни ҳақорат қилиб, уриб, жароҳат етказгани акс этган видеолавҳа тарқалди. Вилоят Ички ишлар бош бошқармаси ҳолатга муносабат билдирди.
Қайд этилишича, ҳолат Тошкент вилояти ИИББ назоратида Чирчиқ шаҳар ИИБ томонидан ўрганилган. Жараёнда иштирок этган вояга етмаган шахслар ва уларнинг ота-оналари шаҳар ИИБга таклиф қилинган.

Аниқланишича, мазкур воқеа 21 май куни соат 17:30 ларда содир бўлган. Вояга етмаган 8-синф ўқувчилари Н.Л. (2007 йилда туғилган) ва Э.А. (2007 йилда туғилган) жамиятда юриш туриш қоидаларини қасддан менсимасдан, одоб-ахлоқ номаларига зид равишда Чирчиқ шаҳар 4-кичик ноҳия ҳудудида Р.А.ни (58 ёшли) ҳеч бир сабабсиз уриб, безорилик содир этган.
Вояга етмаган 7-синф ўқувчиси А.Н. (2008 йилда туғилган) мазкур жараённи уяли алоқа воситаси орқали видео тасвирга олган. Кейинчалик видеолавҳа ижтимоий тармоқларга тарқатилган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Чирчиқ шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тошкент ВилоятиЧирчиқ ШаҳриВояга ЕтмаганМактаб ЎқувчилариЖароҳат ЕтказишИжтимоий Тармоқлар Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар