18:28 / 25.05.2022
1 523

Қидирувдаги шахс “тонгги қидирув тадбир”да топилди

Қидирувдаги шахс “тонгги қидирув тадбир”да топилди
Мажбурий ижро бюросининг Олтиариқ туман бўлими иш юритувида ФИБ Избоскан туманлараро судининг 24.03.2021 йилдаги суд буйруғига асосан қарздор А.Сангиновдан ундирувчи Г.Исмоилова фойдасига бир нафар фарзанди фойдасига моддий таъминоти учун 1/4 қисм миқдорида алимент ундириш ҳақидаги ижро ҳужжати мавжуд.

Мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздор А.Сангинов 2021 йил ноябрь ойига қадарли жами 5.914.829 сўм миқдордаги алимент тўловларини тўламасдан, бўйин товлаб келганлиги сабабли унга нисбатан суд томонидан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

Қарздор томонидан 2021 йил ноябрь ойида алимент тўловларидан бўйин товлаб келганлиги бўйича маъмурий жазога тортилган бўлсада, шу кунга қадарли алимент тўловларини тўлашдан бўйин товлаб келиб, яшаш манзилини норасмий ўзгартириб, яшириниб, ижро ҳаракатларига тўсқинлик қилиб келган.

20.05.2022 йилда давлат ижрочиси томонидан фуқаро-қарздор А.Сангиновга нисбатан қидирув эълон қилиниб, қидирув қарори бошқарманинг қидирув шўъбасига юборилган.

Қидирув шўъбаси ходимлари томонидан 25.05.2022 йилда ўтказилган “Тонгги қидирув” тадбирлари натижасида қарздор А.Сангинов Олтиариқ тумани ҳудудидан топилиб, давлат ижрочисига топширилган.

Эндиликда унга нисбатан жиноий жавобгарлик масаласи кўриб чиқилиши бўйича ҳужжатлар тайёрланмокда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қидирувдаги шахс “тонгги қидирув тадбир”да топилди