12:08 / 26.05.2022
1 542

Фарғонада томорқасида 262 туп кўкнори етиштираётган аёл ушланди

Фарғонада томорқасида 262 туп кўкнори етиштираётган аёл ушланди
Фото: Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармаси
Фарғона вилояти Қўштепа туманида кўкнори гиёҳвандлик ўсимлигини парваришлаб келаётган шахс аниқланди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси хабар қилди.

Қайд этилишича, 17 май куни туман ИИБ ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилган. Жараён давомида «Хумдон» маҳалласида яшовчи Э.Д. исмли аёлнинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилган. Натижада томорқасида 262 туп кўкнори парвариш қилиб келаётгани аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 270-моддаси (тақиқланган экинларни етиштириш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мазкур жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Фарғонада томорқасида 262 туп кўкнори етиштираётган аёл ушланди