22:40 / 27.05.2022
2 874

Юлдуз Усмонованинг эри аввалги концертдаги «парда воқеаси» ҳақида гапирди

Юлдуз Усмонованинг эри аввалги концертдаги «парда воқеаси» ҳақида гапирди
Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова «Халқлар дўстлиги» саройида 27—31 май кунлари «80–90 йиллар хитлари» деб номланган ретро концерт-дастурини тақдим қилмоқда. «Дарё» мухбири Феруз Муҳаммад концерт дастури олдидан бўлиб ўтган тайёргарлик жараёнларида меҳмон бўлди.

Юлдуз Усмонованинг март ойида ўтказилган концертида саҳнада охиригача кўтарилмай қолган парда туфайли тушунмовчилик юзага келган ҳамда хонанданинг томошабинларни тартибга чақиргани муҳокамаларга сабаб бўлган эди. Концерт бош продюсери, Юлдуз Усмонованинг турмуш ўртоғи Мансур Агалиев ушбу «парда воқеаси» унга қандай таъсир қилгани ҳақида гапириб берди.

- "Охирги концертдаги парда воқеаси менга жуда қаттиқ таъсир қилди. Битта қиз «биз истеъмолчимиз, бизнинг ҳуқуқимиз нима бўлади?», деди. «Сиз истеъмолчи бўлсангиз, концертдан кейин келинг, концертдан сўнг концерт залидан уч ёки тўрт қоп баклажкалар чиқади. Истеъмолчи баклажкани нимага концертга олиб киради, нимага уни отади?»

Аслида соат 19:00 да концерт бошланиши керак. Биз истеъмолчилар жойлашиб олиши учун 19:20, 19:30, 19:40 гача концерт бошламасдан, уларнинг ўрнашиб олишини кутамиз ёки кутган бошқа санъаткорларни биламиз. Икки соат атрофида концерт бериш керак бўлган жойда, биз уч, тўрт соатлаб, талабларга биноан қўшиқ айтамиз. Буни ҳам инобатга олиш керак, менимча.

Концерт дастуримиз тўлиқ жонли ижрода бўлади. Залда, орқада турганимда қизлар ўйнаб «горка-горка» деб бақиряпти. Бу қанақа истеъмолчи ёки кимнинг истеъмолчиси? Фонограмма бўлса, тугмани босиб қўясиз, ҳеч қандай бақир-чақирга аҳамият бермайсиз, концертни тугатасиз, бўлди. Биз эса юз фоиз жонли ижрода концерт тақдим қиламиз, бундай ҳолатда ҳар бир кишининг ҳар қандай ортиқча товуши, ҳаракати, бошқа кишига ёқмаслиги ёки концертда маза қилиб ўтира олмаслигига олиб келиши мумкин.

Концертда Юлдуз Усмонова бир қўшиқнинг мазмунини ёки қўшиқ яратилиши билан боғлиқ воқеани айтиб бераётган вақтида залдан бақириб, «ёнимизга келинг», дейишади. Албатта, бундай вазиятда нафақат хонанда, балки бошқа мухлислар ҳам чалғийди.

Бир марта концерт тугаган вақтда, бир аёл залдан кетмаяпти-да, «келиб ёнимда қўшиқ айтсин», деб туриб олган вақтлар бўлган. Бунчалик одамни истеъмол қилиб юбормаслик керак-да. Икки томонни ҳам ўйлаб, кейин хулоса қилиш керак.

«Биз истеъмолчимиз», дейишади, бўлди, истеъмолчи бўлсанг, аниқ тартиб билан барчанинг ҳаракат қилишини таъминла, концертга кеч қолмасдан аниқ вақтида кел. Қарсак икки қўлдан чиқади. Америкада концертга кирдим. У ерда 19:01 бўлганида «сиз кеч қолдингиз», деб концертга киритишмади. Ёнимдаги одам гапираётганда келиб, «гапирманг», дея огоҳлантириб кетди.

Жонли ижродаги концертни ҳам жонли тинглашни билиш керак. Ҳеч бўлмаса, концертга келган бир истеъмолчи бошқа бир истеъмолчининг истеъмол ҳуқуқини поймол қилмасдан, бақирмасдан, тинчгина тинглаб кетиши керак, деб ўйлайман
", - дейди Юлдуз Усмонованинг турмуш ўртоғи Мансур Агалиев.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Юлдуз Усмонованинг эри аввалги концертдаги «парда воқеаси» ҳақида гапирди