Фото: Ташқи ишлар вазирлиги
27 май куни ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Владимир Норов Ўзбекистонга ташриф билан келган АҚШнинг Афғонистон бўйича махсус вакили Томас Вест билан учрашди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар берди.
Мулоқот чоғида Америка томони Ўзбекистон раҳбарияти томонидан Афғонистоннинг ижтимоий-иқтисодий инфратузилмасини тиклаш, афғон халқига гуманитар ва бошқа ёрдам кўрсатиш бўйича юритилаётган сиёсатни юқори баҳолади.
Томонлар афғон халқини қўллаб-қувватлаш бўйича халқаро саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштириш ва тизимлаштириш зарурлигини қайд этган. Шу нуқтаи назардан, Афғонистонга инсонпарварлик ёрдамини етказиб беришда Термиз шаҳрида яратилган кўп функцияли транспорт-логистика хаби имкониятларидан фойдаланиш муҳимлиги таъкидланган.
Афғонистоннинг янги ҳукумати кенг вакилликка асосланган ҳукумат тузиш, инсон ҳуқуқларига амал қилиш, аёлларнинг асосий эркинликлари, шу жумладан, уларнинг таълим олишлари, ҳаракатланишлари, жамият ҳаётида тенг асосда иштирок этишлари бўйича дунё ҳамжамиятининг талабларини бажариши масаласида ёндашувларнинг ўхшашлиги қайд этилган.
Фото: Ташқи ишлар вазирлиги
«Афғонистон замини бошқа ҳеч қачон турли халқаро террорчиларнинг бошпанасига айланиб қолмаслиги, минтақа давлатлари ва учинчи мамлакатлар учун хавф туғдирмаслиги кераклиги алоҳида таъкидланди», — дейилади хабарда.
Афғонистон миллий иқтисодиётини тиклаш, шунингдек, мамлакатда энергетика ва транспорт-коммуникация соҳаларида лойиҳаларни амалга ошириш масалаларига комплекс ёндашувни ишлаб чиқиш муҳимлиги эътироф этилган.
Эслатиб ўтамиз, 24 май куни Владимир Норов Ўзбекистонга ташриф буюрган АҚШ давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё ишлари бўйича ёрдамчиси Дональд Лу билан учрашув ўтказганди. Томонлар турли соҳалардаги Ўзбекистон—АҚШ муносабатларининг бугунги ҳолати ва ривожланиш истиқболларини муҳокама қилган эди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар