Имтиёзли кредитлар миқдори ошмоқда

Имтиёзли кредитлар миқдори ошмоқда
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг «Ҳар бир оила-тадбиркор» дастури доирасида кредитлар ажратиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида қарорида:

- микрокредитлар — базавий ҳисоблаш миқдорининг 150 бараваригача миқдорда — оилавий тадбиркорликни ривожлантириш учун, базавий ҳисоблаш миқдорининг 1000 бараваригача миқдорда — қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтган кичик тадбиркорлик субъектларига ажратиладиган кредитлар.

Демак, ушбу Низомга кўра бугун, 1 июндан бошлаб жисмоний шахслар 45 млн. сўмгача, юридик шахслар эса 300 млн. сўмгача имтиёзли кредит олишга мурожаат қилишлари мумкин.

Эслатиб ўтамиз, 1 июндан Ўзбекистон бўйлаб бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи ҳамда стипендиялар миқдори 12 фоизга оширилди.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар