00:31 / 03.06.2022
1 242

Эмомали Раҳмон Тошкентдаги Технопаркка ташриф буюрди

Эмомали Раҳмон Тошкентдаги Технопаркка ташриф буюрди
Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон 2 июнь куни Шавкат Мирзиёев ҳамроҳлигида Тошкент шаҳридаги Технопаркка ташриф буюрди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилди.

Қайд этилишича, Ўзбекистон раҳбари томонидан асос солинган ушбу саноат мажмуасида умумий қиймати 365 миллион долларлик 17 та лойиҳа йўлга қўйилган. Бугунги кунда шундан 13 таси ишга тушган бўлиб, электрон газ ҳисоблагич, музлаткич, саноат кондиционерлари ва совитиш тизимлари, лифт ва эскалаторлар, сув насослари, эшик ва дераза ромлари учун аксессуарлар ясалмоқда.

Фото: Президент матбуот хизмати
Бу йил изоляция маҳсулотлари, сув иситиш ускуналари, ошхона техникаси корхоналари ҳамда логистика маркази ишга туширилади. Тожикистонлик меҳмонларга Технопаркда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг афзалликлари ҳақида сўзлаб берилган.

Фото: Президент матбуот хизмати
Шавкат Мирзиёев икки давлатнинг турдош муассасалари раҳбарларига ўзаро яқиндан ишлаб, қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, саноат кооперацияси ва савдони кенгайтириш зарурлигини таъкидлаган.

31 май куни Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон жорий йил 2—3 июнь кунлари расмий ташриф билан Ўзбекистонда бўлиши ҳақида хабар берилди.

Эмомали Раҳмон 2 июнь куни эрталаб Тошкентга етиб келди. У йўловчи рейсларини бажарувчи самолётдан фойдаланган. «Спутник Тожикистон»нинг қайд этишича, Тожикистон раҳбари бюджет пулларини иқтисод қилиш учун шахсий самолёт сотиб олишни истамаган.

Тошкент халқаро аэропортида уни президент Шавкат Мирзиёев кутиб олган. Етакчилар ўртасида қисқа суҳбат бўлиб ўтган. Сўнг Кўксаройда Эмомали Раҳмонни расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтган. Маросимда икки мамлакат расмий делегациялари аъзолари ҳам иштирок этган.

Бундан ташқари, давлат раҳбарлари ўртасида тор доирада учрашув бўлиб ўтди. Музокаларда Марказий Осиёда тинчлик ва барқарорликни таъминлаш масалалари муҳокама қилинди. Музокаралар икки мамлакат делегациялари иштирокида кенгайтирилган таркибда давом этди. Президентлар фан, таълим, санъат, кино ва туризм соҳаларидаги ҳамкорликка эътибор қаратиш зарурлигини таъкидлади.

Шундан сўнг Зарафшон дарёсида Яван гидроэлектр станцияси қурилишини бошлаш маросими бўлиб ўтди. Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон рамзий тугмани босиб, қурилишга старт берди.

Олий даражадаги музокаралар якунида ҳужжатларни имзолаш ва алмашиш маросими бўлди. Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон Абадий дўстликни мустаҳкамлаш ва иттифоқчилик тўғрисидаги декларацияни имзолади. Шунингдек, Эмомали Раҳмон 2 июнь куни Шавкат Мирзиёев ҳамроҳлигида Тошкент шаҳридаги Технопаркка ташриф буюрди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Эмомали Раҳмон Тошкентдаги Технопаркка ташриф буюрди