1 332
Тадбиркордан 300 млн сўм ва 5 минг доллар олган электр корхонаси ходимлари қўлга олинди
Видеодан кадр
Давлат хавфсизлик хизмати Сирдарёда фирибгарлик ҳолатига чек қўйди. Бу ҳақда ДХХ хабарида айтилган.
«Сирдарё ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» акциядорлик жамиятининг икки ходими маҳаллий МЧЖга қарашли, Гулистон тумани ҳудудидан ўтувчи Сирдарё ўзанидан қум-шағал қазиб олиш «карьер»ига электр энергияси улаб бериш учун 1600 кВт кучланишга эга бўлган 1 дона электр трансформатори, 100 дона бетон симёғоч, 17,5 км. масофага етадиган юқори кучланишли электр симлари ва бошқа эҳтиёт қисмларни тегишли тартибда расмийлаштирмасдан «Сирдарё ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» ҳисобидан чиқариб бериш ҳамда соҳага тегишли идорадан ушбу уланадиган электр тармоғига техник шартларда қайд этилган талаб асосида ижобий хулоса олиб бериш эвазига МЧЖ раҳбаридан 510 млн сўм ва 5 минг АҚШ доллари талаб қилган.
Давлат хавфсизлик хизматининг Сирдарё вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан вилоят ички ишлар бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда дастлаб «Сирдарё ҳудудий электр тармоқлари корхонаси»нинг Давлат ва шартномавий хизматлар кўрсатиш ва ривожлантириш хизмати ходими олдиндан 300 млн сўм ҳамда 5 минг АҚШ долларини олган вақтида ушланди.
Сўнгра тезкор тадбир давом эттирилиб, у 5 минг АҚШ долларини шериги - корхонанинг мустаҳкамлик ва хавфсизлик техникаси хизмати ходимига берган вақтида у ҳам ашёвий далиллар билан ушланди.
Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг 168- (фирибгарлик) ва 211-моддалари (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди