Миллий валюта – сўмнинг янги рамзи Франциянинг “In-Core Systèmes”, Таиланда ташкил этилган “Union Language School” ва Ҳиндистонда очилган “Logic Square Technologies” логотипларига ўхшаш. Интернетда аксарият фаоллар бу шаклни қўллаб-қувватламаяпти.
Ўзбекистон валютаси сўмнинг график рамзини ишлаб чиқиш бўйича ўтказилган танлов натижалари эълон қилинди ва Сарвар Жумагалдиев томонидан ишлаб чиқилган график белги танлаб олинди.
Интернет фойдаланувчиларининг эътибор қаратишича, сўм рамзига айланиши кутилаётган белги 1998 йилда асос солинган ва Франциянинг Лион шаҳрида фаолият олиб борувчи “In-Core Systèmes” компаниясининг логотипидан деярли фарқ қилмайди.
Шунингдек, Таиландда ташкил этилган “Union Language School” логотипи ҳам танловда ғолиб чиққан белгига жуда ҳам ўхшаш.
Яна бир қанча хорижий компаниялар, хусусан 2012 йилда Ҳиндистонда очилган “Logic Square Technologies” онлайн платформаси ҳам шунга ўхшаш логотипга эга.
Қатор каналларда Ўзбекистондаги “Ma’no Branding” агентлиги конкурс доирасида тақдим этган вариантлар ҳам эсланмоқда.
“Агентлик шунчаки чизмаларни эмас, балки бутун жараён тасвирланган узун ва батафсил ҳужжатни кўрсатди. Унда валюта белгилари тарихи, турли давлатлардаги ҳолат, ўхшашликлар, қоидаларни ўрганиш каби тадқиқот, агентлик чизган вариантларга халқаро экспертларнинг изоҳлари ва вариантларнинг бир қанча жойларда ишлатилиш услублари, уларнинг ўзаро кучли ва кучсиз тарафлари келтирилган”, дейилади изоҳда.
Бундан фарқли, Марказий банк фақат янги белгининг ўзини эълон қилиш билан чекланган.
Марказий банк релизига шундай ранг-баранглик етишмаган. / Фото: Ma’no Branding таклиф этган вариант
Маълумот учун, танлов ғолиби учун 15 млн сўм миқдорида пул мукофоти берилиши кўзда тутилган.
Танлов шартларида “Муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисида”ги қонунга риоя этилишига иштирокчининг шахсан ўзи жавобгар эканлиги, ғолиб чиққан лойиҳа Интеллектуал мулк агентлиги томонидан тасдиқланганидан сўнггина фойдаланишга рухсат берилиши назарда тутилган. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди