Фото: Андижон вилояти ИИБ ахборот хизмати
Андижон вилоятининг Шаҳрихон туманида яшовчи эркак ОИТСга қарашли диспансер назоратида турган бўлса-да, бошқалар ОИВ инфекциясини юқтириб келгани аниқланди. Бу ҳақда вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, шаҳрихонлик С.М. Андижон вилояти ОИТСга қарши курашиш марказида 2020 йилнинг март ойида диспансер назоратига олинган бўлиб, ўзида таносил касаллиги борлигини била туриб, бу касални бошқа шахсга юқтирса жиноий жавобгарликка тортилиши тўғрисида огоҳлантирилган.
Мазкур огоҳлантиришларга қарамасдан фуқаро С.М аёллар Бўстон туманида яшовчи М.Д., Шаҳрихон туманида яшовчи Ю.Ш. билан бир неча бор бетартиб жинсий алоқада бўлиб, ОИВ инфекциясини юқтиргани аниқланган. Шунингдек, у Булоқбоши туманида яшовчи Р.Н. билан ҳам бир неча бор бетартиб жинсий алоқада бўлиб, уни ОИВ инфекциясини юқтириш хавфи остида қолдиргани маълум бўлган.
Мазкур ҳолат юзасидан Шаҳрихон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан С.М.га нисбатан Жиноят кодексининг 113-моддаси (таносил ёки ОИВ касаллиги/ОИТСни тарқатиш) 4-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, бугунги кунда республикада 45 минг нафар одамлар ОИТС (СПИД) билан яшаб келмоқда. Уларнинг 55 фоизи эркаклар, 45 фоизи аёллар, 14 фоизини эса 18 ёшга тўлмаган болалар ташкил этади. Республика ОИТСга қарши кураш маркази директори ўринбосари Гулифор Нормуродова 10 йиллик маълумотларга кўра, ушбу касалликка чалинган болалар йилдан йилга камайиб бораётганини айтган эди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди