16:03 / 08.06.2022
1 120

Норов Хитой ташқи ишлар вазири билан учрашди

Норов Хитой ташқи ишлар вазири билан учрашди
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Владимир Норов Нур-Султон шаҳрида Хитой Давлат кенгаши аъзоси, ташқи ишлар вазири Ван И билан учрашди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Таъкидланишича, мулоқот чоғида Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги ҳар томонлама стратегик шериклик муносабатларининг ҳолати ҳамда уни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинган.

Вазирлар олий даражада эришилган келишувларни амалда татбиқ этишнинг бориши, икки давлат раҳбарлари томонидан ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари бўйича икки томонлама муносабатларни янада ривожлантириш бўйича белгиланган вазифалар ижросини муҳокама қилдилар.

Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўли қурилиши лойиҳасини амалий жиҳатдан рўёбга чиқариш, жумладан, унинг техник-иқтисодий асосларини ишлаб чиқишни жадаллаштириш муҳимлиги таъкидланди”, - дейилган хабарда.

Томонлар Шанхай ҳамкорлик ташкилоти доирасидаги конструктив мулоқотни чуқурлаштириш, Ташкилотнинг жорий йил сентябрь ойида Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган Саммитига тайёргарликнинг бориши, халқаро ва минтақавий кун тартибидаги долзарб масалалар юзасидан фикр алмашдилар.

Вазирлар минтақавий хавфсизликни таъминлаш, Афғонистонда барқарор тинчликка эришиш ва ушбу мамлакат иқтисодиётини тиклаш бўйича ўзаро ҳамкорлик механизмларига алоҳида эътибор қаратдилар.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Норов Хитой ташқи ишлар вазири билан учрашди