22:00 / 08.06.2022
1 452

Китоблик ота фарзанлари учун алимент пулларини олдиндан тўлади

Китоблик ота фарзанлари учун алимент пулларини олдиндан тўлади
Бюронинг Китоб туман бўлими иш юритувида фуқаролик ишлари бўйича Шахрисабз туманлараро судининг 2022 йил 15 апрель кунидаги суд буйруғига асосан қарздор М.Б. ҳисобидан ундирувчи Г.Н. фойдасига икки нафар фарзандининг моддий таъминоти учун қарздорнинг барча даромадларини 1/3 қисм миқдорда алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати 2021 йил 20 апрель куни келиб тушган.

Ижро харакатлари давомида, қарздор М.Б.нинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқиш ҳуқуқлари вақтинча чекланган.

Шунингдек, қарздорнинг номидаги мол-мулкларни аниқлаш мақсадида тегишли ташкилотлардан сўровномалар олинган ва аниқланган мол-мулкларига нисбатан таъқиқлар қўйилган.

Бундан ташқари қарздорни алимент тўловларини ўз вақтида тўлаши тўғрисида давлат ижрочиси томонидан огохлантиришлар берилган.

Ижро ҳаракатлари давомида, қарздор М.Б. ундирувчи Г.Н. билан ўзаро келишган ҳолда 2022 йил 01 июнь кунидан 2027 йил 01 июнь кунига қадар алимент пулларини олдиндан тўлашлигини билдирган ва давлат ижрочиси томонидан ушбу давр учун 62.220.000 сўм алимент пуллари хисобланди ва мазкур хисобланган алимент пуллари қарздор томонидан Бюронинг Китоб тумани бўлими ҳисоб рақамига тўлаб берилди ҳамда ушбу пул маблағлари ундирувчи Г.Н.нинг пластик картасига ўтказиб берилиши таъминланиб, ижро ҳужжати тамомланди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Китоблик ота фарзанлари учун алимент пулларини олдиндан тўлади