17:37 / 09.06.2022
1 563

Ҳаж ва Умрага навбатларни давлат хизматлари марказларига ўтказиш режалаштирилмоқда

Ҳаж ва Умрага навбатларни давлат хизматлари марказларига ўтказиш режалаштирилмоқда
Фото: nampravda.uz
Ўзбекистон фуқаролари учун Ҳаж ва Умра зиёратларига боришда навбатга ёзилиш, уни онлайн кузатиб бориш жараёнларини очиқ ва шаффоф тизимга ўтказиш ҳамда рақамлаштириш чора-тадбирлари ишлаб чиқилмоқда. Бу ҳақда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги матбуот хизмати маълум қилди.

«Фуқароларнинг Ҳаж ва Умра сафарларига бориш учун навбатга туриш ва юритишни тўлиқ давлат хизматлари марказларига ўтказиш орқали инсон омилидан ҳоли, очиқлик ва шаффофлик принциплари ҳамда рақамли технологияларга асосланган тизимни жорий этишга оид қонунчилик хатловдан ўтказилди. Ҳозирда Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва Дин ишлари бўйича қўмита, шунингдек бошқа тегишли ташкилотлар вакиллари иштирокида ишчи гуруҳ тузилиб, Ҳаж ва Умра зиёратига бориш учун навбатга ёзилиш ва уни онлайн кузатиб бориш жараёнларини рақамлаштиришга доир чора-тадбирлар ишлаб чиқилмоқда», - дейилади Kun.uz сўровига мувофиқ тақдим қилинган маълумотда.

Ҳозирча, ушбу режа 2022 йилдаги Ҳаж-умра зиёрати мавсумидан бошлаб ишга туширилиши ёки туширилмаслиги маълум эмас.

2021 йил 21 декабрь куни Сенатнинг очиқлик қўмитасида бўлиб ўтган мажлисида Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори Акмал Бурҳонов давлат ташкилотларининг очиқлик даражасини ошириш бўйича таклифлар қаторида ушбу масалани ҳам илгари сурган эди.

Хусусан, агентлик фуқароларнинг Ҳаж ва Умра сафарларига бориш учун навбатга туриш ва юритишни тўлиқ давлат хизматлари марказларига ўтказиш орқали инсон омилидан ҳоли, очиқлик ва шаффофлик принциплари ҳамда рақамли технологияларга асосланган тизимни жорий этишни таклиф қилган эди.

Эслатиб ўтамиз, 3 июль куни Дин ишлари бўйича қўмита 2022 йилги Ҳаж зиёрати нархлари 62,9 миллион сўмга қимматлаганини маълум қилди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ҳаж ва Умрага навбатларни давлат хизматлари марказларига ўтказиш режалаштирилмоқда