
Тошкент шаҳри Яккасарой тумани Қушбеги даҳасида яшовчи Хитой фуқароси 36 ёшли Т.В.нинг яшаётган хонадонига ўғрилар кирган. Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар берди.
Воқеа 31 май куни соат тахминан 08:30 лар атрофида содир бўлган.
Гумондорлар хонадон ётоқхонасидаги шкафга ўрнатилган ва ичида 265 000 АҚШ доллари бўлган темир сейфни олиб, ҳодиса жойидан яширинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Яккасарой тумани бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодекснинг 169-моддаси 4-қисми «а» банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тергов-тезкор ҳаракатлари натижасида мазкур жиноятни Сурхондарё вилоятида яшовчи 24 ёшли Ж.М., Р.Л., 19 ёшли Н.Ж., Б.М., 20 ёшли О.О. ва 23 ёшли Т.А.лар содир этганлиги аниқланди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар