10:00 / 25.06.2022
1 602

Сурхондарёда Isuzu ва «КамАЗ» тўқнашиб, ёниб кетди

Сурхондарёда Isuzu ва «КамАЗ» тўқнашиб, ёниб кетди
Фото: «ТАСС»
Россиялик кинорежиссёр ва телебошловчи Тигран Кеосаян Қозоғистонда террорчилар билан бир рўйхатга киритилган, дея хабар беради «КазТАГ» ўз манбасига таяниб.

«Кеосаян оммавий ахборот воситаларида у «дўст бўлмаган»лар рўйхатига киритилиши ҳақида хабар берилгандан сўнг дарҳол ушбу рўйхатга ҳам киритилган. Чегарада улар дарҳол унга «қизил байроқ» қўйишди. Бу рўйхатга Кеосаяндан ташқари Қозоғистонда террорчилар ва бошқа номақбул элементлар ҳам киритилган», дея айтган «КазТАГ» агентлигига воқеа тафсилотлари билан таниш манба.

Манбанинг тушунтиришича, Кеосаян охир-оқибат расмий даражада аввалроқ айтилганидек, Қозоғистонга кириши мумкин бўлмаган шахслар рўйхатидан жой олгани амалдаги қоидаларга кўра оммага эълон қилинмаган.

«Аслида бу жуда кенг рўйхат, у ерда асосан террорчилар ва шунга ўхшаш тоифадаги бошқа шахслар бор ҳамда Кеосаян ҳам улар билан бирга. Ва улар расман унинг ушбу рўйхатда эканлигини айтмайди, бу нормаларда кўзда тутилмаган — расмийлар ушбу рўйхатга киритилган ҳар бир террорчини исми билан чақирмайди», — дея тушунтиради нашр суҳбатдоши.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Кеосаян ўзининг теледастурларидан бирида Қозоғистонга қарши очиқ таҳдидлар ва ҳақоратли ҳужумлар уюштирган эди. У Россия ҳукуматига тегишли бўлган «Россия сегодня» ва Sputnik ахборот агентлиги ҳамда Russia Today (RT) халқаро ахборот тармоғи бош муҳаррири Маргарита Симоняннинг турмуш ўртоғи ҳисобланади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Сурхондарёда Isuzu ва «КамАЗ» тўқнашиб, ёниб кетди