date
views 1 548

Америкалик жуфтлик Регистон майдонида никоҳдан ўтди

Америкалик жуфтлик Регистон майдонида никоҳдан ўтди
4 июль куни Самарқанд шаҳар Никоҳ уйи томонидан Регистон майдонида АҚШ фуқаролари Маршалл Маер ва Эбру Санга никоҳ гувоҳномаси топширилди, деб хабар берди Адлия вазирлиги.

Бундан бир неча йил аввал, 4 июль куни жуфтлик АҚШда Брайтон-Бичдаги ўзбек ресторанида таомланишади. Суҳбат чоғида уларнинг иккиси ҳам ўзбек миллий таомларини севиб истеъмол қилиши маълум бўлади. Шундан сўнг, жуфтлик ҳаётидаги муҳим санани Самарқандда нишонлашга аҳд қилишади.

Маршалл аввал ҳам Самарқандда бўлган, шаҳар тарихи ва меъморчилиги унга ёқиб қолган. Шу сабаб ҳам улар Регистонни танлашди. Уларнинг наздида Самарқанд абадийликни акс эттирадиган мўжизакор жойдир.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Америкалик жуфтлик Регистон майдонида никоҳдан ўтди