07:00 / 06.07.2022
1 015

Тошкентда Германия билан ҳамкорликда бизнес-форум бошланди

Тошкентда Германия билан ҳамкорликда бизнес-форум бошланди
5 июль куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон-Германия ишбилармонлар кенгашининг 6-йиғилиши доирасидаги бизнес-форум бошланган.
Форум 5-6 июль кунлари бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Ушбу йиғилишдан асосий мақсад — олий ва юқори даражадаги ташрифлар якунлари бўйича йўл хариталарига киритилган инвестиция лойиҳаларининг амалга оширилиш ҳолатини муҳокама қилиш, мамлакатимизнинг иқтисодий ва сармоявий салоҳияти, бизнесини ривожлантириш учун яратилган шарт-шароитлар билан танишиш, шунингдек, германиялик шериклар билан тўғридан-тўғри алоқаларни ўрнатишга кўмаклашишдан иборат.

Ушбу форум очилиш маросимида Бош вазир Абдулла Арипов, шунингдек, республика вазирлик раҳбарлари ва юқори лавозим вакиллари иштирок этган.

Форум доирасида Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шерзод Шерматов германиялик тадбиркорлар билан учрашув ўтказган.

Унда бир нечта муҳим масалалар, жумладан, Ўзбекистонда IT соҳасини янада ривожлантириш ва унга кўмаклашиш, мамлакатда IT экспорт ҳажмини ошириш, шунингдек, BPO марказлари фаолиятини кенгайтириш ва ушбу йўналишда ҳамкорлик қилиш масалалари муҳокама қилинган.

Шу билан бирга, учрашувда мамлакатимиз иқтисодиётига Германиянинг сармоя, тажриба ва инновацион технологияларини жалб қилиш бўйича масалаларга ҳам эътибор қаратилган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда Германия билан ҳамкорликда бизнес-форум бошланди