Андижон вилоятининг Қўрғонтепа туманида бир неча киши овқатдан заҳарланди.
Жорий йилнинг 6 июл куни соат 12:10 ларда туман юқумли касалликлар шифохонасига Қўрғонтепа туман Ижтимоят МФЙ Бўстон кўчаси 170-уйда истиқомат қилувчи 11.02.2006 йилда туғилган фуқаро Ғ. М ўзида кўнгил айниши, қусиш, бош оғриғи ва ич кетиши шикоятлари билан мурожаат қилган.
Беморга зарурий тиббий муолажалар ўтказилиб, касаллик сабаблари ўрганилганда, бемор 2022 йил 5 июль куни туман марказида жойлашган «FRESH FOOD 2020» оилавий корхонасига қарашли овқатланиш шохобчасидан нонбyргер сотиб олиб истеъмол қилгани маълум бўлган.
Шу куннинг ўзида соат 18:30 га қадар яна 16 нафар фуқаро юқоридаги шикоятлар билан туман юқумли касалликлар шифохонасигага мурожаат қилишган.
Барча беморларнинг ошқозони ювилиб зарурий тиббий муолажалар ўтказилган. Ҳозирда уларнинг умумий аҳволи қониқарли. Беморларга «ўткир гастроэнтерит» ташхиси қўйилди.
2022 йил 6 июль 23:00 ҳолатига шифохонада жами 37 нафар бемор мурожаат қилган бўлиб, уларнинг 17 нафари даволанмоқда, қолган 20 нафари умумий ҳолатига кўра тиббий кузатувга олинган.
Касалликка сабаб бўлган омилларни аниқлаш мақсадида «FRESH FOOD 2020» оилавий корхонасига қарашли овқатланиш шохобчасида эпидемиологик суруштирув ишлари олиб борилмоқда.
Корхонасига қарашли 3 та шохобча фаолияти шу куннинг ўзида вақтинчалик тўхтатилди ва маҳсулотлар тайёрлаш хонаси ҳамда омборхонадаги маҳсулотлардан намуналар олиниб, Қўрғонтепа туман Санэпидхизмат лабораториясига текшириш учун юборилди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди