Миллий гвардиянинг Қорақалпоғистон Республикаси бўйича бошқармасида офицер ва сержантларга тантанали равишда навбатдаги ҳарбий унвонларни топшириш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда МГ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Мазкур тантанали тадбирда Миллий гвардия қўмондони генерал-майор Рустам Жўраев сўзга чиқиб, жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар ҳаёти ва соғлиғини асраш, хавфсизлигини таъминлаш йўлида кўрсатган фидойиликлари учун уларга миннатдорлик билдирди.
Шундан сўнг ҳарбий хизматчиларга навбатдаги ҳарбий унвонларни бериш тўғрисидаги қўмондон буйруғи ўқиб эшиттирилди. III даражали сержант унвонига эга бўлган 12 нафар ҳарбий хизматчилардан 10 нафарини ҳарбий қизларимиз ташкил қилган бўлса,16 нафар ҳарбий хизматчига офицер унвонлари берилди.
Хусусан, 1 нафарига навбатдаги «катта лейтенант», 11 нафарига навбатдаги «капитан» ва 4 нафарига навбатдаги «майор» ҳарбий унвонлари топширилди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди