date
views 1 314

"Коронавирусни ҳозир бошқа ЎРВИдан деярли ажратиб бўлмайди" – эксперт

"Коронавирусни ҳозир бошқа ЎРВИдан деярли ажратиб бўлмайди" – эксперт
Коронавирусни ҳозир белгилари ва касаллик кечишига кўра бошқа ўткир респиратор вирусли инфекциялардан (ЎРВИ) деярли ажратиб бўлмайди. Бу ҳақда Роспотребнадзорнинг Марказий илмий-тадқиқот эпидемиология институти клиник-таҳлилий ишлари бўйича директор ўринбосари Наталья Пшеничная маълум қилди.

Ковидни ҳозир белгилари ва касаллик кечишига кўра бошқа ЎРВИдан деярли ажратиб бўлмайди. Шунга қарамасдан, у турли аутоиммун касалликлари, тери, ўпка, таянч-ҳаракат аппарати, юрак қон-томир тизимининг турли асоратлари ривожланиши касалликлари зўрайиши ва манифестациясини келтириб чиқариб, айёрлигича қолмоқда”, - деди у РИА Новости билан суҳбатда.

Экспертнинг сўзларига кўра, қайта тикланишга сайр қилиш, нафас олиш машқлари, янги узилган мева ва сабзавотлар ёрдам беради.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » "Коронавирусни ҳозир бошқа ЎРВИдан деярли ажратиб бўлмайди" – эксперт