Мудофаа вазирлиги Нукусдаги намойишлар ҳақида видеоролик эълон қилди. Унда ҳарбий хизматчилар ўша вақтда бўлган воқеаларни гапириб берди.
«Қурол ишлатмаслик бўйича буйруқ олгандик. Чунки у ерда тинч, оддий халқ бор эди. Ҳамма ўзининг доимий жойлашув жойига, ҳарбий қисм ва постларига етиб бориши бўйича ‘команда’ олдик. Шахсий таркибимга зудлик билан БТР техникасига ўтиришини тайинладим ва ҳаракатни бошладик», — дейди БТР экипажи командири Рустам Бобожонов.
Унинг сўзларига кўра, унинг гуруҳи 17:30 лар атрофида ҳаракатни бошлаган бўлса, доимий жойлашув жойига қараб тахминан 500 метрлар юрган.
«Доимий жойлашув жойимизга кетаётган пайтимизда БТР ҳайдовчиси ‘ўртоқ капитан, бир километрлар узоқроқда 300—400 нафардан ортиқ оломон турибди, бизнинг йўлимизни тўсяпти. Қўлларида ҳар хил темир жисмлар, арматура, лўм, ёнувчи аралашмалари бор’, деди. Ҳамма нарсага тайёр туриш бўйича ‘команда’ бердим. Шу пайт ҳарбий қисмга алоқага чиқдим, бизга ёрдамчи куч керак, олдимиздан 300-400, орқамиздан 100-200 оломон ёпирилиб келяпти», — дейди капитан.
Унинг айтишича, одамлар техникаларга зарба беришни, ойналарини синдиришни бошлаган.
Фото: Мудофаа вазирлиги видеодан кадр
«Асосий мақсадимиз қорақалпоқ халқининг тинчлигини сақлаш бўлгани сабабли ўша пайт техникамиз билан халқнинг устига бостириб ҳайдамадик. Халққа қурол ишлатмадик, уларнинг бирортасининг жонига озор берганимиз йўқ. Ҳаммасига чидаб, болалар билан қасамёдга содиқлигимизни исботладик», — дейди Рустам Бобожонов.
Унинг таъкидлашича, қорақалпоқ халқи — тушунган халқ. Уларга ўша ёвуз кучлар таъсирига тушиб қолганини ҳам тушунган. Тушунгани учун ҳам тартибсизликлар тўхтади.
Интервью берган яна бир аскарнинг сўзларига кўра, улар орасида иккита-учта йўналтирувчи, бошқарувчи етакчилари бор эди. Маҳалллий аҳоли у ерда фақат воситачи ролини ўйнаб қолган холос. Уларни руҳий жиҳатдан зарарлашган, тамом.
«Маҳаллий аҳоли жабр кўрмаслиги учун биз БТРни тўхтатдик. Техникани оломон устига ҳайдаб боришимиз ёки уларга қарши ўқ узишимиз ҳам мумкин эди, қўлимиздан келарди. Аммо виждон йўл қўймади.
Мўлжалга олувчига ‘команда’ бердим, осмонга қарата бир неча марта огоҳлантирувчи ўқ уз, деб. Болаларнинг руҳий ҳолати жанговар эди, ортга қайтиш йўқ эди, кўзларида қўрқув кўрганим йўқ. Уларни фақат халқига қилган қасамёди тўхтатиб турган», — дейди у.
Ҳарбийларнинг айтишича, БТР люки металл буюмлар ёрдамида очилган. Ичкарида бўлганлар эса калтакланган.
«Ўша куни ўзимнинг экипаж командирим, сафдошларимни ҳимоя қилдим. Уст-бошим қон эди, лекин ўша формани асраб қолдим. Ўшанда қўлимизда қурол бўлмаганда ҳам, миллий армиямиз формаси менга қандайдир куч берган. Бу форма мен учун жуда қадрли, ҳеч нарсага алмашмайман», — дейди калтакланган ҳайбирлардан бири. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди